"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Уюшма раиси тўлов интизоми бўйича йиғилиш ўтказди

2025-02-15 17:16:57

 

Бугун "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси И.Сайфуллаев бошчилигида ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари, пиллачилик корхоналари раҳбарлари ҳамда уруғчилик корхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференсия орқали йиғилиш бўлиб ўтди. 

 

Йиғилиш давомида тўлов интизоми ва ипак қурти уруғидан мавжуд қарздорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, ўз зиммасига олган молиявий мажбуриятларни вақтида бажармаган айрим корхоналарнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.  

 

Шунингдек, қарздорликни бартараф этиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.