Бугун "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси И.Сайфуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлиб, ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Ишчи гуруҳи томонидан Президент фармон ва қарорларининг ижроси, "Агропилла" МЧЖ фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги таҳлил этилди. Шунингдек, мавжуд тутзорларнинг ҳолати ўрганилиб, уларнинг қонуний фойдаланилишини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.