"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси И. Сайфуллаев бошчилигида ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари, пиллачилик корхоналари ва уруғчилик корхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференсия шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ипак қурти уруғлари бўйича тўловлар, баҳорги мавсумига келтириладиган уруғ бўйича ва касаначилар билан тузиладиган шартномалар ҳолати муҳокама қилинди. Шунингдек, ижро интизоми масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Уюшма раиси томонидан қарздор корхоналарга охирги бор огоҳлантириш берилиб, барча кўрсаткичларнинг бажарилиш саналари қатъий белгилаб берилди.