Бугун "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси И. Сайфуллаев бошчилигида уюшманинг муассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш, келгусида инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, туман ҳамда вилоят "Агропилла" МЧЖлар фаолиятини ислоҳ қилиш ва шу каби бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда уюшма таркибига яна 5 та корхона овоз бериш йўли билан муассис сифатида қўшилди. Бу уюшманинг янада ривожланишига хизмат қилади.