Бугун Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида “Ўзбекипаксанаот” ва Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмалари ходимлари иштирокида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан миллий қомусимизнинг ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғоялар “Коституция – эркин ва фаравон ҳаёт гарови” деган бош ғоя асосида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси А.Раҳмонов фуқароларни асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида жипслашиши ҳамда, конституция - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати экани ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Дарҳақиқат, конституцияда фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, қонуний ҳуқуқ ва эркинликларининг дахлсизлиги, давлат ва фуқароларнинг бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари ўзаро боғлиқлиги, жамиятнинг иқтисодий негизлари, мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳамда давлат ҳокимиятининг тузилиши каби муҳим масалаларни ўзида акс эттирган ягона бош қомусимиздир.
Тадбир сўнгида, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси С.Ташимов сўз олиб қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан барча раҳбар ва ходимларни табриклади.