"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқарув кенгаши йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинди

2024-11-08 18:02:02

Бугун "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси И.Сайфуллаев бошчилигида уюшма бошқарув кенгаши аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан корхоналарнинг ипак маҳсулотлари экспорти, тўлов интизоми ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда аввало уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 2024 йил 3 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-72-сон Фармони ижроси доирасида етиштирилган пилла хомашёси учун аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ипак қурти уруғлари билан боғлиқ қарздорликларни бартараф этиш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Афсуски, бу борада бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, корхоналар томонидан ижобий ўзгариш кузатилмади. 

 

Шунингдек, жорий йил бошидан бошлаб экспорт кўрсаткичларидаги сусткашликлар, шартнома шартларининг бузилганлиги ва тўлов масалаларига эътиборсизлик ҳолатлари қайд этилди. 

 

Йиғилиш якунида "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқарув кенгаши аъзолари томонидан шартнома шартларини бажармаган корхоналарни тизимдан чиқариш таклифи кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди. Шу билан бирга, 08.11.2024 санасидан бошлаб ушбу корхоналар билан тузилган шартномалар бекор қилинди.