"Ўзбекипаксанот" уюшмаси раиси И.Сайфуллаев бошчилигида ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари, пиллачилик кластерлари раҳбарлари ва уруғчилик корхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференсалоқа орқали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш кун тартибидан асосий масалалар сифатида ипак маҳсулотлари экспорти, тўлов интизоми, ишлаб чиқариш лойиҳалари масалалари ўрин олди.
Аввало, йил бошидан бошлаб қолоқликка йўл қўйган корхоналарнинг экспорт кўрсаткичлари таҳлили ҳудудлар кесимида корхонабай муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 майдаги ПФ-72-сон Фармони ижроси, хусусан етиштирилган пилла хомашёси учун аҳоли билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ипак қурти уруғларидан (маҳаллий ва хорижий) қарздорликларни бартараф этиш кераклиги бўйича огоҳлантирилди. Шундан сўнг, уюшма раиси томонидан юқоридаги йўналишлар бўйича айтилган муддатларда ижроси бажарилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундан ташқари баъзи корхоналар ҳеч қандай мажбуриятларини бажармагани, доимий равишда топшириқларга панжа ортидан қараб сусткашликка йўл қўйилгани қайд этилди. Ушбу корхоналарга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши айтиб ўтилди.
Кейинги ўринда барча пиллачилик кластерлари раҳбарларига аниқ муддат кўрсатилиб, қолоқликни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди. Хулоса қилмаган корхоналар масаласи кейинги йиғилишда қайта кўриб чиқилиши маълум қилинди.