Президент жойларда ҳақиқатда экилмаган жами 5 миллион туп кўчатларни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари борлигини таъкидлаб ўтди.
Умуман, апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга:
- туманлардаги йирик маҳаллаларга 20-30 минг, ўрта маҳаллаларга – 10-15 минг, кичикларига – 3-5 минг терак қаламчалари;
- шаҳарларнинг ҳар бир маҳалласига 3-5 минг терак қаламчалари экилишини таъминлаши;
- автомобиль йўллари бўйида камида 5 миллион туп терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиши шартлиги таъкидланди.