"Asaka Silk Worm" маъсулияти чекланган жамияти (уруғчилик корхонаси)
"Asaka Silk Worm" маъсулияти чекланган жамияти (уруғчилик корхонаси) 2019 - йил 27 - август куни Андижон вилояти Асака тумани Н.Назаров кўчаси, 21 - уйда "Ипак қурти уруғи" етиштириш йўналиши бўйича ўз иш фаолиятини бошлаган. Жамиятнинг 2020-2021 йиллар учун инвестиция лойиҳаси 2 миллион АҚШ доллари бўлиб буни шакллантириш манбаи 1 миллион АҚШ доллари МЧЖ нинг ўз маблағлари ҳисобидан, 0.5 миллион доллари хорижий инвестор хисобидан ва қолган 0,5 миллион АҚШ доллари банк кредити хисобидан шакллантириш режалаштирилган.
Бугунги кунда жамият ўз маблағлари хисобидан 0.9 миллион АҚШ долларида инвестиция киритиб қурилиш монтаж ишларини олиб бормоқда. Корхонага 2020-йилда 20 минг қути ипак қурти уруғи етиштириш режалаштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткични бажариш учун 2020-йил баҳорги қурт боқиш мавсумида Хитой давлатидан 200 қути супер элита уруғлари олиб келиб корхонага бириктириб берилган. Балиқчи ва Олтинкўл туманидаги массивларида боқиб, 13 минг қути ипак қурти уруғи тайёрланди. Шундан, жорий йил 3-4-мавсумларда 2 минг қути ипак қурти уруғи боқилди. Қолган 11 минг қути ипак қурти уруғи 2021-йил баҳор мавсумида боқилади.